Бугун ҳарорат +35 даражагача кўтарилади

Ўзгидрометнинг маълум қилишича, кун давомида шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 30...35 даражани ташкил қилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 сен - Sputnik. Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, дея хабар берди Ўзгидромет.
Қайд этилишича, кун давомида шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 30...35 даражани ташкил этади.
Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 32...34 даража бўлади.
Баланд тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 22...27 даража бўлади.