Референдумнинг биринчи куни: Донбассда овоз бериш қандай ўтмоқда- видео

Маҳаллий аҳоли вакиллари айтишига кўра, Россияга қўшилиш тўғрисидаги референдум - ушбу ҳудда бўлаётган бахтсизликларни тугатишнинг ягона йўлидир.
Sputnik
Бугун Донецк ва Луганск халқ республикаларида ушбу ҳудуднинг келажак мақомини белгилайдиган референдумлар бошланди.
Видеолавҳада кўриниб турибдики овоз бериш кўтаринки руҳда ўтмоқда. Сайлов участкаларига бора олмаган фуқаролар учун мобил сайлов қутилари фаолият кўрсатмоқда.
Овоз беришда ДХР ва ЛХР раҳбарлари Денис Пушилин ҳамда Леонид Пасечкинлар ҳам иштирок этишди.
Ўтказилган сўровларга кўра маҳаллий аҳолининг аксарияти (97%) ушбу ҳудудлар тезроқ Россия таркибига киришини истайди. Уларнинг айтишига кўра, Донецк республикалари 2014 йилда ўз тақдирини ҳал қилган ва Россияга қўшилишни 8 йилдан буён кутишган.
Маҳаллий аҳоли вакиллари айтишига кўра, Россияга қўшилиш тўғрисидаги референдум - ушбу ҳудда бўлаётган бахтсизликларни тугатишнинг ягона йўлидир.
Батафсил РИА новости мухбири материалида.