ТОШКЕНТ, 23 сен - Sputnik. Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази (ВЦИОМ) Ижтимоий тадқиқотлар эксперт институти (ЭИСИ) томонидан Донецк ва Луганск халқ республикалари, Запорожье ва Херсон вилоятлари аҳолиси ўтказилган сўров натижаларини тақдим этди.
ДХР, ЛХР, Запороже ва Херсон вилоятлари аҳолисининг аксарияти ушбу ҳудудларнинг ҳудудий мансублиги масаласи бўйича овоз беришда иштирок этиш ниятини билдиришмоқда. Энг кўп сайловчилар Донецк ва Луганск халқ республикаларида қайд этилган. Уларнинг ҳар бирида 87%дан, Запорожье вилоятида - 80%, Херсон вилоятида - 69% сўралганлар сайловда иштирок этишини билдирган.
ДХР ва ЛХР аҳолисининг мутлақ кўпчилиги (97%) Россия Федерацияси таркибига қўшилиши тарафдори бўлган. Фақат (3%) сўралганлар аниқ жавоб беришга қийналган.
Запорожье ва Херсон вилоятлари аҳолиси орасида -- мос равишда (87%) ва (89%) аҳоли Украинадан ажралиб чиқиш ва Россия таркибига киритиш тарафдори бўлган. Ушбу ҳудудлар аҳолисининг фақат (2%)бундай қарорга қарши бўлган ва ҳар ўнинчиси жавоб беришга қийналган ёки ҳали қарор қилмаганини таъкидлаган - мос равишда 11 ва 9%.