ТОШКЕНТ, 23 сен - Sputnik. Чет эллик кузатувчилар Россия Федерацияси таркибига қўшилиш бўйича референдумда иштирок этиш учун Луганск халқ республикасига етиб борган, ҳозир улар аккредитациядан ўтказилмоқда. Бу ҳақда ЛХР Марказий сайлов комиссияси раиси Елена Кравченко маълум қилди.
“Бизда хорижий кузатувчилар бўлади, кузатувчилар бор, хорижий кузатувчилар аллақачон ЛХР ҳудудида, ҳозир улар аккредитация жараёнидан ўтмоқда ва шунга кўра, улар гувоҳнома олгандан кейин ўз вазифаларини бажаришга киришади”, деди у.
Бугун, 23 сентябрь куни Донецк ва Луганск халқ республикалари, шунингдек, Херсон ва Запорожье вилоятларида Россия таркибига қўшилиш бўйича референдум бошланди. Овоз бериш беш кун, 27 сентябргача давом этади.
Aҳоли зудлик билан референдум ўтказиш ташаббуси билан чиқди. Республикалар ва вилоятлар вакилларининг фикрича, Россияга қўшилиш уларнинг ҳудудлари хавфсизлигини таъминлайди ва тарихий адолатни тиклайди. Россия президенти Владимир Путин Донбасс, Запорожье ва Херсон вилоятлари аҳолиси томонидан қабул қилинадиган қарорни Россия қўллаб-қувватлашини айтди.