Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украинада асирликда бўлган 55 ҳарбий хизматчи Россияга қайтди

Озод қилинганларнинг барчаси самолётда Россияга олиб келинди, ҳарбий хизматчилар аллақачон қариндошлари билан боғланишга муваффақ бўлган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Украинада асирликда бўлган 55 нафар ҳарбий хизматчи Россияга қайтди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
“Aлмаштириш бўйича мураккаб музокаралар жараёни натижасида бугун тунда Киев режими назорати остидаги Украина ҳудудидан асирликда ўлим хавфи остида қолган Россия Федерацияси, Донецк ва Луганск республикалари Қуролли кучларининг 55 нафар ҳарбий хизматчиси қайтарилди”, дейилади хабарда.
Озод қилинганларнинг барчаси самолётда Россияга олиб кетилган. Ҳозир улар Мудофаа вазирлигининг идоравий шифохоналарида бўлиб, уларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатилмоқда.
Ҳарбий хизматчилар аллақачон қариндошлари билан боғланишга муваффақ бўлган.
24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифаси “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган.
Россия президентининг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.