https://sputniknews.uz/20220922/ukrainada-asirlikda-bolgan-55-harbiy-xizmatchi-rossiyaga-qaytdi-28452495.html
Украинада асирликда бўлган 55 ҳарбий хизматчи Россияга қайтди
Украинада асирликда бўлган 55 ҳарбий хизматчи Россияга қайтди
Sputnik Ўзбекистон
Озод қилинганларнинг барчаси самолётда Россияга олиб келинди, ҳарбий хизматчилар аллақачон қариндошлари билан боғланишга муваффақ бўлган. 22.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-22T16:55+0500
2022-09-22T16:55+0500
2023-04-05T18:40+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
украина
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/0e/26199471_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_2502aafc8c3f396315f05e5ce2b27833.jpg
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Украинада асирликда бўлган 55 нафар ҳарбий хизматчи Россияга қайтди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.Озод қилинганларнинг барчаси самолётда Россияга олиб кетилган. Ҳозир улар Мудофаа вазирлигининг идоравий шифохоналарида бўлиб, уларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатилмоқда.Ҳарбий хизматчилар аллақачон қариндошлари билан боғланишга муваффақ бўлган.24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифаси “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган.Россия президентининг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/0e/26199471_341:0:3072:2048_1920x0_80_0_0_e7c31d7e8861eaf5d4169fcbed7d1a5d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина, россия
Украинада асирликда бўлган 55 ҳарбий хизматчи Россияга қайтди
16:55 22.09.2022 (янгиланди: 18:40 05.04.2023) Озод қилинганларнинг барчаси самолётда Россияга олиб келинди, ҳарбий хизматчилар аллақачон қариндошлари билан боғланишга муваффақ бўлган.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Украинада асирликда бўлган 55 нафар ҳарбий хизматчи Россияга қайтди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги
маълум қилди. “Aлмаштириш бўйича мураккаб музокаралар жараёни натижасида бугун тунда Киев режими назорати остидаги Украина ҳудудидан асирликда ўлим хавфи остида қолган Россия Федерацияси, Донецк ва Луганск республикалари Қуролли кучларининг 55 нафар ҳарбий хизматчиси қайтарилди”, дейилади хабарда.
Озод қилинганларнинг барчаси самолётда Россияга олиб кетилган. Ҳозир улар Мудофаа вазирлигининг идоравий шифохоналарида бўлиб, уларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатилмоқда.
Ҳарбий хизматчилар аллақачон қариндошлари билан боғланишга муваффақ бўлган.
24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифаси “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган.
Россия президентининг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.