Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Махсус операция: 21 сентябрнинг асосий хабарлари

Россия Қуролли кучлари Украина ҳарбий салоҳиятига зарба беришда давом этмоқда. Ўтган суткада юзлаб аскарлар ва ўнлаб харбий техника йўқ қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. Россия Федерацияси томонидан Украина ҳудудида ўтказилаётган махсус ҳарбий операцияга оид 21 сентябрнинг асосий воқеалари.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳисоботи:

Херсон вилоятининг Правдино посёлкасида жойлашган Украина ҚКнинг 28-механизациялашган бригадаси бўлинмаларининг 200га яқин шахсий таркиби, 21та ҳарбий техникаси йўқ қилинди. Қўмондонлик хатоси туфайли ушбу бўлинманинг 2-баталонининг 4-ротасининг шахсий таркиби тўлиқ ҳалок бўлди, - дейилган хабарда. (28-бригада қўмондони аскарларни миналаштирилган майдонга йўналтирган).
ДХРнинг Павловка туманида Украина Президентининг 1-бригадасининг 3-баталони муваффақиятсиз қарши ҳужумга уриниши оқибатида 60 дан ортиқ аскари сафдан чиққан, 4та танк ва 8та машинаси йўқ қилинган.
Россия Аэрокосмик кучларининг ДХРнинг Артемовск посёлкасида жойлашган Украина ҚКнинг 93-механизациялашган бригадаси 2-баталонига берилган юқори аниқликдаги зарба натижасида душманнинг 75 дан ортиқ аскар ва тўққизта ҳарбий техникаси йўқ қилинди.
Россия ҚКнинг оператив-тактик ва авиация, ракета ва артиллерияси томонидан Артёмовск, Святогорск, Александровка, ДХРнинг Яровая, Купянск, Червоний Оскол аҳоли пунктларидаги саккизта қўмондонлик пунктларига зарба берилди. Харьков вилояти, ДХРнинг Николаевка туманида "Донбасс" миллатчи тузилмаси вақтинчалик жойлаштириш пункти, шунингдек, 147 та туманда 68 та артиллерия бирлиги, ишчи кучи ва ҳарбий техникасига зарба берилди.
Харков вилоятининг Каменка, Донецк Халқ Республикасининг Красноармейск, Димитров, Северск ва Херсон вилоятининг Белая Кринитса аҳоли пунктлари ҳудудларида 12 та ўқ-дори ва қурол-яроғ омбори йўқ қилинди.
ДХРнинг Старомаёрское, Петривское, Карповка, Степное, Бобровй Кут, Миролюбовка, Красноселское, Волковское ва Чаривное аҳоли пунктлари ҳудудларида кунига 11 та учувчисиз учиш аппаратларини уриб туширди. Жумладан, Херсон вилояти, Дмитренко қишлоғи яқинида битта Байрактар йўқ қилинди.
Луганск Халқ Республикасининг Свистуновка, Чернобаевка, Заветное аҳоли пунктлари ҳудудларида ҳамда Херсон вилоятидаги Каховка ГEСи яқинида Американинг HIMARS ракета тизимининг 28 та снарядлари ва Американинг учта HARM радарга қарши ракеталари ҳавода йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери жами 295 та самолёт, 155 та вертолёт, 2018 та учувчисиз учиш аппарати, 375 та зенит-ракета комплекси, 5052 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 841 та кўп турли техника, ракета тизимлари, 3405 дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 5743 дона махсус ҳарбий машиналар йўқ қилинди.

Украина Қуролли кучлари зарбалари

Украина артиллерияси Энергодар шаҳри ва Запорожье атом электр станцияси ҳудудини ўққа тутишда давом этди.
Хусусан, йирик калибрли снаряднинг портлаши натижасида Запорожье АЭСининг 5-блокининг 1-хавфсизлик тизими техник сув тизимининг қувурларидан бири шикастланган.
Бундан ташқари, бугун тунда Украина артиллерияси Энергодар шаҳри яқинидаги атом электр станциясининг бешинчи энергоблокидан келаётган электр узатиш линиясига зарба берди.
Станция Украина Қуролли Кучларининг Марганец аҳоли пункти яқинидаги ўт очиш позицияларидан ўққа тутилди. Украина Қуролли кучларининг артиллерия бўлинмалари жавоб ўқлари билан бостирилди.
Ҳозирда Запороже атом электр станциясида радиациявий ҳолат нормаллигича қолмоқда.

Бошқа хабарлар

Эслатиб ўтамиз, президент Владимир Путин 21 сентябрь куни Россияда қисман сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолади. Унга кўра, 300 минг нафар ҳарбий хизматни ўтаган, муайян ҳарбий мутахассислик ва тажрибага эга бўлган ҳарбийлар махсус операцияга жалб этилади.
Шунингдек Россия президенти ️Россия ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсон вилоятларида ўтказилган референдум қарорларини қўллаб-қувватлашини эълон қилди.
Шу билан бирга Россия президенти, агар Россия Федерациясининг ҳудудий яхлитлиги таҳдид остида қолса, Москва барча имкониятларни ишга солади, жумладан ядро қуролини ҳам ва бу шунчаки ваҳима қилиш эмас, - деди Путин.