ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Украина Қуролли кучлари яна Донецк марказини ўққа тутди. Шаҳар ҳокимиятининг хабар беришича, снарядлар Ворошиловский туманидаги ёпиқ бозорга тушган.
Донецк мэри Aлексей Кулемзин ўз Telegram каналида ўққа тутилиш натижасида кўплаб инсонлар жароҳатланганини ёзди. Шунингдек, олти киши ҳалок бўлгани айтилган.
“Донецк марказида Украина қуролли тузилмаларининг ўққа тутиши чоғида олти нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди”, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, маҳаллий телевидениенинг хабар беришича, Украина Қуролли кучлари артиллерияси Донецк марказида йўловчи автобусини йўқ қилган.
Таъкидланишича, Украина қўшинлари Донецк ва Горловкани уч дақиқа ичида 155 миллиметрли 11 та снаряд билан ўққа тутган.