Ҳафта давомида меъёридан юқори иссиқ об-ҳаво кузатилади

Фақат республиканинг тоғли ҳудудларида чоршанба куни баъзи жойларда ёмғир ёғади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйлаб қуруқ ва бироз илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, деб хабар қилди Ўзгидромет.
Ушбу кунларда ҳарорат асосан кечалари +13...+18 даража, кундуз кунлари +29...+34 даража атрофида бўлади. Синоптикларнинг таъкидлашларича, бу сентябрь ойининг шу кунлари учун ўртача кўп йиллик ҳарорат қийматларидан бироз юқоридир.
Фақат республиканинг тоғли ҳудудларида 21 сентябрь, чоршанба куни, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.