Бугун ҳарорат +34 даражагача кўтарилади

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати 29...34 даражани ташкил этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кун давомида шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 29...34 даражани ташкил этади.
Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 31...33 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 22...27 даража бўлади.