ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия ўртасида ВВР-СM тадқиқот реактори учун модификацияланган ядро ёқилғисини етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди. Бу ҳақида Фанлар академияси хабар берди.
Мазкур шартнома Росатомнинг “TVEL” ёқилғи компанияси ва Ўзбекистон Ядро физикаси институти ўртасида имзоланди.
“Ўзбекистонга ядро ёқилғисини етказиб бериш 2022-2023 йилларда Fuel компанияси томонидан амалга оширилади”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Новосибирск кимё концентратлар заводида ишлаб чиқарилган зич уран ва уран-силицид ёқилғиси илгари Ўзбекистонга етказиб берилган стандарт IRT-4M ёқилғи комплектларига нисбатан юқори истеъмол хусусиятларига эга.
Ураннинг юқори концентрацияси туфайли ёқилғи компаниясининг давомийлигини мутаносиб равишда оширишни таъминлаш мумкин.
ВВР-СМ реактори ядро физикаси, радиацион материалларшунослик, фаоллашув таҳлили, минералларни нурлантириш, шунингдек, тиббий ва саноат мақсадларида радиоизотоплар ишлаб чиқариш соҳасидаги тадқиқотлар учун ишлатилади.
Ушбу иншоот учун Россия ядро ёқилғисини етказиб бериш бўйича аввалги шартнома 2017 йилнинг ноябрида Тошкентда икки давлат бош вазирлари иштирокида имзоланган эди.
Маълумот учун, Росатомнинг ёнилғи компанияси TVEL ядро ёқилғисини ишлаб чиқариш, уранни конвертация қилиш ва бойитиш, газ центрифугаларини ишлаб чиқариш корхоналарини, шунингдек илмий-тадқиқот ташкилотларини ўз ичига олади.
Росатомнинг ёқилғи бўлими дунёдаги энг йирик бойитилган уран ишлаб чиқарувчи, шунингдек барқарор изотоплар бўйича жаҳон бозорида етакчи ҳисобланади.