https://sputniknews.uz/20220917/rossiya-kompaniyasi-ozbekistonga-yadro-yoqilgisini-etkazib-beradi-28298120.html
Россия компанияси Ўзбекистонга ядро ёқилғисини етказиб беради
Россия компанияси Ўзбекистонга ядро ёқилғисини етказиб беради
Sputnik Ўзбекистон
Росатомнинг “TVEL” ёқилғи компанияси ва Ўзбекистон Ядро физикаси институти ўртасида шартнома имзоланди. 17.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-17T11:03+0500
2022-09-17T11:03+0500
2023-04-05T18:39+0500
иқтисод
ўзбекистон фанлар академияси (ўфа)
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/11/28298259_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_cf6ea19505e87ed65bf3d4546e075a76.jpg
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия ўртасида ВВР-СM тадқиқот реактори учун модификацияланган ядро ёқилғисини етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди. Бу ҳақида Фанлар академияси хабар берди.Мазкур шартнома Росатомнинг “TVEL” ёқилғи компанияси ва Ўзбекистон Ядро физикаси институти ўртасида имзоланди.Қайд этилишича, Новосибирск кимё концентратлар заводида ишлаб чиқарилган зич уран ва уран-силицид ёқилғиси илгари Ўзбекистонга етказиб берилган стандарт IRT-4M ёқилғи комплектларига нисбатан юқори истеъмол хусусиятларига эга.Ураннинг юқори концентрацияси туфайли ёқилғи компаниясининг давомийлигини мутаносиб равишда оширишни таъминлаш мумкин.ВВР-СМ реактори ядро физикаси, радиацион материалларшунослик, фаоллашув таҳлили, минералларни нурлантириш, шунингдек, тиббий ва саноат мақсадларида радиоизотоплар ишлаб чиқариш соҳасидаги тадқиқотлар учун ишлатилади.Ушбу иншоот учун Россия ядро ёқилғисини етказиб бериш бўйича аввалги шартнома 2017 йилнинг ноябрида Тошкентда икки давлат бош вазирлари иштирокида имзоланган эди.Маълумот учун, Росатомнинг ёнилғи компанияси TVEL ядро ёқилғисини ишлаб чиқариш, уранни конвертация қилиш ва бойитиш, газ центрифугаларини ишлаб чиқариш корхоналарини, шунингдек илмий-тадқиқот ташкилотларини ўз ичига олади.Росатомнинг ёқилғи бўлими дунёдаги энг йирик бойитилган уран ишлаб чиқарувчи, шунингдек барқарор изотоплар бўйича жаҳон бозорида етакчи ҳисобланади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/11/28298259_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_3028a7b1a4620e4aed51ef1bf874a243.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон фанлар академияси (ўфа), россия
иқтисод, ўзбекистон фанлар академияси (ўфа), россия
Россия компанияси Ўзбекистонга ядро ёқилғисини етказиб беради
11:03 17.09.2022 (янгиланди: 18:39 05.04.2023) Росатомнинг “TVEL” ёқилғи компанияси ва Ўзбекистон Ядро физикаси институти ўртасида шартнома имзоланди.
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия ўртасида ВВР-СM тадқиқот реактори учун модификацияланган ядро ёқилғисини етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди. Бу ҳақида Фанлар академияси хабар
берди. Мазкур шартнома Росатомнинг “TVEL” ёқилғи компанияси ва Ўзбекистон Ядро физикаси институти ўртасида имзоланди.
“Ўзбекистонга ядро ёқилғисини етказиб бериш 2022-2023 йилларда Fuel компанияси томонидан амалга оширилади”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Новосибирск кимё концентратлар заводида ишлаб чиқарилган зич уран ва уран-силицид ёқилғиси илгари Ўзбекистонга етказиб берилган стандарт IRT-4M ёқилғи комплектларига нисбатан юқори истеъмол хусусиятларига эга.
Ураннинг юқори концентрацияси туфайли ёқилғи компаниясининг давомийлигини мутаносиб равишда оширишни таъминлаш мумкин.
ВВР-СМ реактори ядро физикаси, радиацион материалларшунослик, фаоллашув таҳлили, минералларни нурлантириш, шунингдек, тиббий ва саноат мақсадларида радиоизотоплар ишлаб чиқариш соҳасидаги тадқиқотлар учун ишлатилади.
Ушбу иншоот учун Россия ядро ёқилғисини етказиб бериш бўйича аввалги шартнома 2017 йилнинг ноябрида Тошкентда икки давлат бош вазирлари иштирокида имзоланган эди.
Маълумот учун, Росатомнинг ёнилғи компанияси TVEL ядро ёқилғисини ишлаб чиқариш, уранни конвертация қилиш ва бойитиш, газ центрифугаларини ишлаб чиқариш корхоналарини, шунингдек илмий-тадқиқот ташкилотларини ўз ичига олади.
Росатомнинг ёқилғи бўлими дунёдаги энг йирик бойитилган уран ишлаб чиқарувчи, шунингдек барқарор изотоплар бўйича жаҳон бозорида етакчи ҳисобланади.