Ўзгидромет бугун кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +27-32 даражани ташкил этади. Бу ҳақида Ўзгидромет хабар берди.
Кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати +28-30 даража бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати +20-25 даража бўлади.