Тожикистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари чегарадаги вазиятни муҳокама қилди

Қирғизистон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирлари Самарқандда чегарадаги можарони муҳокама қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 сент - Sputnik. Бугун Тожикистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари кеча тунда отишма содир бўлган тожик-қирғиз чегарасидаги вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда РИА Новости Қирғизистон ТИВ матбуот хизматига таяниб, хабар берди.
“Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев ва Татаристон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Мухриддин ўртасида қирғиз-тожик чегарасидаги вазиятни тартибга солиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди”, - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Қирғизистон томони “чегарада юзага келадиган муаммоларни фақат сиёсий ва дипломатик йўллар билан ҳал этиш зарурлигини яна бир бор таъкидлаган”.

“Вазир Кулубаев чегара ҳудудидаги мураккаб вазиятни ҳал қилиш учун вазир Мухриддин билан доимий алоқада”, - дейилади департамент хабарида.

Бугун жума куни тонгда Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида кенг қамровли зиддиятлар юзага келди. Қирғиз томон хабар беришича, Тожикистон чегаранинг бутун периметри бўйлаб қирғиз позициясига ҳужум қилган. Тожикистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Қирғизистоннинг Боткен чегара отрядига қарашли Кўктош чегара пости ҳарбийлари келишувни бузган ҳолда, Тожикистоннинг Исфара чегара отрядига қарашли “Душанбе” чегара постига ўқ узганлигини маълум қилган.