https://sputniknews.uz/20220916/tojikiston-va-qirgiziston-tashqi-ishlar-vazirlari-chegaradagi-vaziyatni-muhokama-qildi-28232124.html
Тожикистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари чегарадаги вазиятни муҳокама қилди
Тожикистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари чегарадаги вазиятни муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирлари Самарқандда чегарадаги можарони муҳокама қилди. 16.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-16T12:28+0500
2022-09-16T12:28+0500
2022-09-16T12:28+0500
дунёда
тожикистон
қирғизистон
қирғиз-тожик чегараси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1411/68/14116832_0:85:1620:996_1920x0_80_0_0_cbf796b0a71b4cf8ffa211404a405dcd.jpg
ТОШКЕНТ, 16 сент - Sputnik. Бугун Тожикистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари кеча тунда отишма содир бўлган тожик-қирғиз чегарасидаги вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда РИА Новости Қирғизистон ТИВ матбуот хизматига таяниб, хабар берди.“Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев ва Татаристон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Мухриддин ўртасида қирғиз-тожик чегарасидаги вазиятни тартибга солиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди”, - дейилади хабарда.Қайд этилишича, Қирғизистон томони “чегарада юзага келадиган муаммоларни фақат сиёсий ва дипломатик йўллар билан ҳал этиш зарурлигини яна бир бор таъкидлаган”.Бугун жума куни тонгда Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида кенг қамровли зиддиятлар юзага келди. Қирғиз томон хабар беришича, Тожикистон чегаранинг бутун периметри бўйлаб қирғиз позициясига ҳужум қилган. Тожикистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Қирғизистоннинг Боткен чегара отрядига қарашли Кўктош чегара пости ҳарбийлари келишувни бузган ҳолда, Тожикистоннинг Исфара чегара отрядига қарашли “Душанбе” чегара постига ўқ узганлигини маълум қилган.
тожикистон
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1411/68/14116832_90:0:1530:1080_1920x0_80_0_0_01844483f2ae43865b5161593b440bd9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, тожикистон, қирғизистон, қирғиз-тожик чегараси
дунёда, тожикистон, қирғизистон, қирғиз-тожик чегараси
Тожикистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари чегарадаги вазиятни муҳокама қилди
Қирғизистон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирлари Самарқандда чегарадаги можарони муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 16 сент - Sputnik. Бугун Тожикистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари кеча тунда отишма содир бўлган тожик-қирғиз чегарасидаги вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда
РИА Новости Қирғизистон ТИВ матбуот хизматига таяниб, хабар берди.
“Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев ва Татаристон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Мухриддин ўртасида қирғиз-тожик чегарасидаги вазиятни тартибга солиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди”, - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Қирғизистон томони “чегарада юзага келадиган муаммоларни фақат сиёсий ва дипломатик йўллар билан ҳал этиш зарурлигини яна бир бор таъкидлаган”.
“Вазир Кулубаев чегара ҳудудидаги мураккаб вазиятни ҳал қилиш учун вазир Мухриддин билан доимий алоқада”, - дейилади департамент хабарида.
Бугун жума куни тонгда Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида кенг қамровли зиддиятлар юзага келди. Қирғиз томон хабар беришича, Тожикистон чегаранинг бутун периметри бўйлаб қирғиз позициясига ҳужум қилган. Тожикистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Қирғизистоннинг Боткен чегара отрядига қарашли Кўктош чегара пости ҳарбийлари келишувни бузган ҳолда, Тожикистоннинг Исфара чегара отрядига қарашли “Душанбе” чегара постига ўқ узганлигини маълум қилган.