ШҲТ-2022: Самарқанд саммити

Си Цзиньпин ШҲТ мамлакатлари етакчилари иштирокидаги кечки зиёфатда нега кўринмади

Си Цзиньпин коронавирус даврида хавфсизликни таъминлаш сиёсати доирасида тадбирда иштирок этмаган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Хитой раиси Си Цзиньпин нима сабабдан Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо 11 давлат раҳбарлари билан Самарқандда ташкил қилинган кечки зиёфатга бормагани маълум бўлди. Бу ҳақда Ғарб ОAВларига таяниб, “Прайм” агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, сиёсатчи Хитой делегациясининг коронавирус даврида хавфсизликни таъминлаш сиёсати доирасида тадбирда иштирок этмаган.
Эслатиб ўтамиз, бугун Самарқандда ШҲТ давлат раҳбарлари саммити бўлиб ўтмоқда. Унда 13 та давлат раҳбарлари ва 10 дан ортиқ халқаро ташкилотлар етакчилари иштирок этмоқда.
Айтиш жоизки, Самарқанд саммити пандемиядан сўнг юзма-юз ўтказилаётган илк саммитдир. Аксарият давлат раҳбарлари 3 ва ундан ортиқ йилдан буён илк бор юзма-юз учрашишмоқда.