ШҲТ-2022: Самарқанд саммити

ШҲТнинг навбатдаги саммити илк маротаба Ҳиндистонда ўтказилади

Шавкат Мирзиёев ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисини ёпиқ деб эълон қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Самарқанддаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити якунига етди. ШҲТнинг навбатдаги саммитига илк маротаба Ҳиндистон раислик қилади.
Шавкат Мирзиёев ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисини ёпиқ деб эълон қилди ва Ҳиндистон томонига ташкилотдаги раисликни муваффақиятли ўтказишни тилади.
ШҲТ саммити иштирокчилари якуний ҳужжатларни имзолашди. Саммитда Самарқанд декларацияси қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 2021-2022 йилларда Ўзбекистон ШҲТга раислик қилди. Бу даврда 80 дан ортиқ йирик тадбир ўтказилди. Панедмиянинг мураккаб оқибатлари ва янги хавф-хатарларга қарамай, Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги режаси тўлиқ бажарилди.
Самарқанд саммитида имзолаш учун салмоқли ҳужжатлар тўплами – 40 дан зиёд битим ва қарорлар тақдим этилди. Уларда ШҲТ давлатларининг ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш, саноат кооперацияси, “яшил” иқтисодиёт, рақамлаштириш, савдо каби энг муҳим ва истиқболли йўналишларда ҳамкорлик қилишга доир умумий ёндашувлари акс этган.