https://sputniknews.uz/20220916/shhtning-navbatdagi-sammiti-ilk-marotaba-hindistonda-otkaziladi-28254546.html
ШҲТнинг навбатдаги саммити илк маротаба Ҳиндистонда ўтказилади
ШҲТнинг навбатдаги саммити илк маротаба Ҳиндистонда ўтказилади
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисини ёпиқ деб эълон қилди. 16.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-16T15:37+0500
2022-09-16T15:37+0500
2022-09-16T15:53+0500
шҳт-2022: самарқанд саммити
самарқанд
самарқанддаги шҳт саммити - 2022
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/03/26787587_0:265:2700:1784_1920x0_80_0_0_fd3d82f3efd07408a112d0c877094e79.jpg
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Самарқанддаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити якунига етди. ШҲТнинг навбатдаги саммитига илк маротаба Ҳиндистон раислик қилади.Шавкат Мирзиёев ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисини ёпиқ деб эълон қилди ва Ҳиндистон томонига ташкилотдаги раисликни муваффақиятли ўтказишни тилади.ШҲТ саммити иштирокчилари якуний ҳужжатларни имзолашди. Саммитда Самарқанд декларацияси қабул қилинди.Эслатиб ўтамиз, 2021-2022 йилларда Ўзбекистон ШҲТга раислик қилди. Бу даврда 80 дан ортиқ йирик тадбир ўтказилди. Панедмиянинг мураккаб оқибатлари ва янги хавф-хатарларга қарамай, Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги режаси тўлиқ бажарилди.Самарқанд саммитида имзолаш учун салмоқли ҳужжатлар тўплами – 40 дан зиёд битим ва қарорлар тақдим этилди. Уларда ШҲТ давлатларининг ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш, саноат кооперацияси, “яшил” иқтисодиёт, рақамлаштириш, савдо каби энг муҳим ва истиқболли йўналишларда ҳамкорлик қилишга доир умумий ёндашувлари акс этган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/03/26787587_0:12:2700:2037_1920x0_80_0_0_dc9ad2eba9af4d57ed0b8d67363f3dfa.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
самарқанд, самарқанддаги шҳт саммити - 2022
самарқанд, самарқанддаги шҳт саммити - 2022
ШҲТнинг навбатдаги саммити илк маротаба Ҳиндистонда ўтказилади
15:37 16.09.2022 (янгиланди: 15:53 16.09.2022) Шавкат Мирзиёев ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисини ёпиқ деб эълон қилди.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Самарқанддаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити якунига етди. ШҲТнинг навбатдаги саммитига илк маротаба Ҳиндистон раислик қилади.
Шавкат Мирзиёев ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисини ёпиқ деб эълон қилди ва Ҳиндистон томонига ташкилотдаги раисликни муваффақиятли ўтказишни тилади.
ШҲТ саммити иштирокчилари якуний ҳужжатларни имзолашди. Саммитда Самарқанд декларацияси қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 2021-2022 йилларда Ўзбекистон ШҲТга раислик қилди. Бу даврда 80 дан ортиқ йирик тадбир ўтказилди. Панедмиянинг мураккаб оқибатлари ва янги хавф-хатарларга қарамай, Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги режаси тўлиқ бажарилди.
Самарқанд саммитида имзолаш учун салмоқли ҳужжатлар тўплами – 40 дан зиёд битим ва қарорлар тақдим этилди. Уларда ШҲТ давлатларининг ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш, саноат кооперацияси, “яшил” иқтисодиёт, рақамлаштириш, савдо каби энг муҳим ва истиқболли йўналишларда ҳамкорлик қилишга доир умумий ёндашувлари акс этган.