ШҲТ-2022: Самарқанд саммити

Эрдоған ШҲТ саммити доирасида Си Цзиньпин билан учрашди

Бугун Эрдоғаннинг Россия президенти Владимир Путин билан учрашиши кутилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Самарқандда бўлиб ўтаётган ШҲТ саммити доирасида Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдоған Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан учрашди. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, Эрдоғаннинг жума куни Россия президенти Владимир Путин билан ҳам учрашиши кутилмоқда.
“Президент Эрдоған Самарқандда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Давлат раҳбарларининг 22-саммитида иштирок этиш учун келган Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан учрашди”, дейилади хабарда.