Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади

Ўзгидромет бугун кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди – тафсилотлар.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Хоразм вилоятида эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, Самарқанд, Жиззах вилоятларида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 27...32 даражани ташкил этади.
Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 29...31 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 17...22 даража бўлади.