“Хўжа Насриддин” фильми устида беш давлат киночилари ишламоқда – Бикмамбетов

Бугун Тошкент халқаро кинофестивалида Кинематография агентлиги билан ҳамкорликда ишлаётган давлатларнинг кино тақдимотлари бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 сен – Sputnik. Тошкентда бўлиб ўтаётган кинофестиваль доирасида россиялик таниқли режиссер Тимур Бикмамбетов “Хўжа Насриддин” анимацион фильми ҳақида айтиб берди. Sputnik мухбири хабарига асосан.
“Бу анимацион фильм оилавий аудиторияга мўлжалланган бўлади. Лойиҳада Ўзбекистон, Россия, Озарбайжон, Туркия, Қозоғистондан 20 га яқин профессионал аниматорлар ва мутахассислар ишламоқда. “Хўжа Насриддин” асари киномухлислар учун ҳақиқий туҳфа бўлишига ишонаман. Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги маданий алоқалар янада мустаҳкамланади”, - деди Бикмамбетов.
Ундан ташқари Ўзбекистон Кинематография агентлиги ҳамда “Озарбайжонфильм” билан ҳамкорликда “Мулла Насриддин” қўшма лойиҳаси яратилмоқда. Фильм сценарий муаллифи Вагиф Мустафаев, режиссёр Назим Гусейнов лойиҳа тақдимотини ўтказишди.
На Ташкентском кинофестивале прошла презентация ко-продукционных фильмов
“Мазкур фильм икки давлат ўртасидаги ўзига хос фильм бўлади. Биз таниқли ўзбек актёрларини ҳам саралаб олмоқдамиз. Кинокартинага таниқли оператор Улуғбек Ҳамраевни таклиф қилдик. Суратга олиш локацияси асосан Бухоро вилоятида бўлиб ўтади”, - деди фильм сценарий муаллифи Вагиф Мустафаев.
На Ташкентском кинофестивале прошла презентация ко-продукционных фильмов
“Ҳамкорликда фильмлар ишлаш осон эмас экан. Гоҳида локациялар, гоҳида молиявий муаммолар келиб чиқаверади. Лекин барча қийинчиликларни енгмоқдамиз. Бугунги тадбирда 30 га яқин копродукция фильмларнинг тақдимотлари ўтказилади. Кинематография агентлиги раҳбарияти мазкур тақдимотларни айнан кинофестиваль доирасида ўтаётганидан мамнун”, деди “Ўзбекфильм” киноконцерни директори Баҳодир Адилов.
Маълумот учун, Бугун Тошкент халқаро кинофестивалида Кинематография агентлиги билан ҳамкорликда ишлаётган давлатларнинг кино тақдимотлари бўлиб ўтди. Тадбирда Россия, Тожикистон, Ҳиндистон, Исроил, Қозоғистон, Беларусь ва бошқа мамлакатлар билан ишланаётган халқаро лойиҳаларнинг тақдимотлари ўтказилди.
На Ташкентском кинофестивале прошла презентация ко-продукционных фильмов