ШҲТ-2022: Самарқанд саммити

Владимир Путин Си Цзиньпин билан музокаралар чоғида ШҲТ фаолиятини юқори баҳолади

Путиннинг сўзларига кўра, ШҲТ фаолияти тенглик ва бир-бирининг ички ишларига аралашмаслик тамойилларига риоя этилишини белгилаб берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Бугунги кунда ШҲТнинг конструктив, ижодий ҳамкорлик платформаси сифатида мустаҳкамланишини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Бу ҳақида Россия президенти Владимир Путин Самарқандда бўлиб ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Хитой етакчиси Си Цзиньпин билан музокаралар чоғида айтиб ўтди, деб хабар берди Sputnik мухбири.

“Ташкилот таркибига турли маданий ва цивилизация анъаналари, ташқи сиёсат йўналишлари ва миллий тараққиёт моделлари бўлган давлатлар киради. Бироқ қисқа тарихий даврда тенглик ва ўзаро манфаатдорлик, суверенитетни ҳурмат қилиш ва бир-бирининг ички ишларига аралашишдан бош тортиш тамойиллари асосида ишларни йўлга қўйиш ушбу ташкилотни кўп томонлама ҳамкорликнинг самарали механизмига айлантириш имконини берди”, - деди Владимир Путин.

Россия президенти шунингдек, бугун ШҲТ улкан географик ҳудудни бирлаштирган дунёдаги энг йирик минтақавий ташкилот эканлигини қўшимча қилди.