Шольц қурол етказишдан воз кечиши АҚШнинг ғазабини келтирди

Шольц Украинага бир нечта турдаги ҳарбий техникани етказиб беришдан бош тортган
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 сент - Sputnik Германиянинг Die Welt нашри маълум қилишича, канцлер Украинага қурол етказиб бериш ҳақидаги баёноти билан АҚШнинг жаҳлини чиқарган.
“Американинг сабри тугади: узоқ вақт Берлин АҚШ билан бир қаторда қурол етказиб бериш ҳақидаги миш-миш ортида яшириниб юрган”, - дейилади Die Weltда эълон қилинган мақолада.
Унда келтирилишича, Жо Байден маъмурияти Шольцнинг беқарор позициясини шунчаки стилистик фарқ деб билмайди, балки энди Вашингтон Германия канцлерининг Киевга бўлган содиқлигига шубҳа қилади.
Журналистларнинг фикрича, Германия АҚШ босими билан Украинага оғир қурол, кейин эса залп оловли реактив тизимларини етказиб беришга рози бўлган. Яқинда канцлер Украинага танклар ва жанговар пиёда машиналарини етказиб бермаслигини, чунки АҚШ бундай қилмаётганини айтган.
Россия 24 февралдан буён Украинада денацификация ва демилитаризация мақсадида махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Бунинг фонида АҚШ ва унинг НАТО бўйича шериклари Украинага қурол етказиб беришда давом этишмоқда. Жо Байден ленд-лиз ҳақида қонунни имзолади. Киевга ўн миллиард доллар миқдорларида ҳарбий ёрдам етказиб берилмоқда. Ўз навбатида Москва бундай ҳаракатлар можарони узайтиришини, қурол-яроғ ортилган транспорт эса Россия армияси учун қонуний нишонга айланишини бир неча бор таъкидлаган.