https://sputniknews.uz/20220915/sholts-qurol-etkazishdan-voz-kechishi-aqshning-gazabini-keltirdi--28163333.html
Шольц қурол етказишдан воз кечиши АҚШнинг ғазабини келтирди
Шольц қурол етказишдан воз кечиши АҚШнинг ғазабини келтирди
Sputnik Ўзбекистон
Шольц Украинага бир нечта турдаги ҳарбий техникани етказиб беришдан бош тортган 15.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-15T16:57+0500
2022-09-15T16:57+0500
2022-09-15T16:57+0500
дунёда
германия
олаф шолц
ақш
қурол-яроғ
украина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/15/25511023_0:0:3015:1696_1920x0_80_0_0_fa69429db257473a6fc13679de4fbb77.jpg
ТОШКЕНТ, 15 сент - Sputnik Германиянинг Die Welt нашри маълум қилишича, канцлер Украинага қурол етказиб бериш ҳақидаги баёноти билан АҚШнинг жаҳлини чиқарган.Унда келтирилишича, Жо Байден маъмурияти Шольцнинг беқарор позициясини шунчаки стилистик фарқ деб билмайди, балки энди Вашингтон Германия канцлерининг Киевга бўлган содиқлигига шубҳа қилади.Журналистларнинг фикрича, Германия АҚШ босими билан Украинага оғир қурол, кейин эса залп оловли реактив тизимларини етказиб беришга рози бўлган. Яқинда канцлер Украинага танклар ва жанговар пиёда машиналарини етказиб бермаслигини, чунки АҚШ бундай қилмаётганини айтган.Россия 24 февралдан буён Украинада денацификация ва демилитаризация мақсадида махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Бунинг фонида АҚШ ва унинг НАТО бўйича шериклари Украинага қурол етказиб беришда давом этишмоқда. Жо Байден ленд-лиз ҳақида қонунни имзолади. Киевга ўн миллиард доллар миқдорларида ҳарбий ёрдам етказиб берилмоқда. Ўз навбатида Москва бундай ҳаракатлар можарони узайтиришини, қурол-яроғ ортилган транспорт эса Россия армияси учун қонуний нишонга айланишини бир неча бор таъкидлаган.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/15/25511023_0:0:2669:2002_1920x0_80_0_0_6fee8b5ef7d764440e9b7a7e7f9d29b3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, германия, олаф шолц, ақш, қурол-яроғ, украина
дунёда, германия, олаф шолц, ақш, қурол-яроғ, украина
Шольц қурол етказишдан воз кечиши АҚШнинг ғазабини келтирди
Шольц Украинага бир нечта турдаги ҳарбий техникани етказиб беришдан бош тортган
ТОШКЕНТ, 15 сент - Sputnik Германиянинг Die Welt нашри маълум қилишича, канцлер Украинага қурол етказиб бериш ҳақидаги баёноти билан АҚШнинг жаҳлини чиқарган.
“Американинг сабри тугади: узоқ вақт Берлин АҚШ билан бир қаторда қурол етказиб бериш ҳақидаги миш-миш ортида яшириниб юрган”, - дейилади Die Weltда эълон қилинган мақолада.
Унда келтирилишича, Жо Байден маъмурияти Шольцнинг беқарор позициясини шунчаки стилистик фарқ деб билмайди, балки энди Вашингтон Германия канцлерининг Киевга бўлган содиқлигига шубҳа қилади.
Журналистларнинг фикрича, Германия АҚШ босими билан Украинага оғир қурол, кейин эса залп оловли реактив тизимларини етказиб беришга рози бўлган. Яқинда канцлер Украинага танклар ва жанговар пиёда машиналарини етказиб бермаслигини, чунки АҚШ бундай қилмаётганини айтган.
Россия 24 февралдан буён Украинада денацификация ва демилитаризация мақсадида махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Бунинг фонида АҚШ ва унинг НАТО бўйича шериклари Украинага қурол етказиб беришда давом этишмоқда. Жо Байден ленд-лиз ҳақида қонунни имзолади. Киевга ўн миллиард доллар миқдорларида ҳарбий ёрдам етказиб берилмоқда. Ўз навбатида Москва бундай ҳаракатлар можарони узайтиришини, қурол-яроғ ортилган транспорт эса Россия армияси учун қонуний нишонга айланишини бир неча бор таъкидлаган.