ШҲТ-2022: Самарқанд саммити

Владимир Путин ва Си Цзиньпин Самарқандда Украинадаги вазиятни муҳокама қилади

Владимир Путин ва Си Цзиньпин Самарқандда Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операциясини батафсил муҳокама қилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Владимир Путин ва Си Цзиньпин Самарқандда Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операциясини батафсил муҳокама қилади. Бу ҳақда президентнинг халқаро масалалар бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди.
Самарқандда Владимир Путиннинг кун тартиби тиғиз бўлади: Россия етакчиси Қирғизистон, Озарбайжон, Эрон, Туркманистон президентлари, Ҳиндистон ва Покистон бош вазирлари, шунингдек, Хитой Халқ Республикаси раиси билан учрашади.
Россия ва Хитой лидерлари бошқа масалалар қаторида Украинадаги вазиятни ҳам кенг муҳокама қилади.