Европа таназзули бутун дунёга хавф солмоқда

Германиянинг етакчи нашрларидан бири бўлмиш Die Welt газетаси журналист Даниэль Эккертнинг мақоласини чоп этди. Мақолада у Европа инқирозини башорат қилган ва бу ҳолатни Рим империясининг қулашига таққослаган
Sputnik
Ушбу мавзу, ҳозирги европача тушунчаларга кўра, илмий эмас, балки анчайин можаролидир. Ёзда бу мавзуни Spiegel журнали ҳам эҳтиёткорлик билан ёритган эди. Муаллиф III-V асрлардаги Рим империяси ҳамда ҳозирги Германиянинг бир неча муаммоларини таққослаган. Яъни қаердадир кимдир Қадимги Римга тақлид қиляпти, аммо бу яхши эмас. Бу халқлараро можаролар, фуқаролик урушлари ва қулашлар билан хавфли.
Даниэль Эккерт узоқроқ боришга ҳам таваккал қилган. У Рим империясининг қулашига сабаб бўлган иккита асосий сабабларни келтириб ўтган. Замонавий пандемия - шунингдек, унга кўр-кўрона ва бемаъни курашни - ўз вақтида Рим армиясининг жанговар салоҳиятига путур етказган ва йирик шаҳарларда иқтисодий ҳаётни издан чиқарган Антонин вабосига ўхшатган.
Эккерт масал тили билан ЕИнинг нархлар борасидаги ғоясини танқид қилган. Айнан Рим давлатининг нархларни чеклаши - аввало нонга нисбатан- империяда катта иқтисодий инқирозга сабаб бўлган. Нархларни миқдорий сифатдан камайтириш эса- мисли кўрилмаган инфляцияга олиб келган.
Эккертнинг сиёсий нуқтаи назарлари бир томондан қараганда Европа қулашининг ҳар бир инсонга маълум бўлган аломатларини келтиришга йўл қўймаган. Варварлар босқини- Қадирги Рим билан таққослаш керак бўлган асосий сабаб. “Буюк халқлар кўчиши” қандайдир режалаштирилган акция эканлигини тахмин қилиш аҳмоқона. Тўғри, қандайдир ҳарбий ҳаракатлар, рим легионларининг қулаши ва шаҳарларга ҳужумлар бўлган. Бироқ, варварлар “қочқин”, таъбир жоиз бўлса, мигрант сифатида оммавий тарзда Рим ҳудудларига кириб боришган.
Рим империясининг йирик шаҳарлари қулаш даврида хорижликларга тўлган. Қуллар ва озод этилганлар, бой савдогарлар, диаспораларнинг обрўли раҳбарлари, ишбилармонлар, ҳарбийлар, омад аскарлари, умуман, “келгиндиларга” тўлган. Ва уларнинг орасида ҳақиқий римликлар йўқолиб қолган. Ҳаттоки императорнинг шахсий гвардияси ҳам “маҳаллий бўлмаган”лардан таркиб топган. Улар орасида, айниқса, иллирияликлар омадли бўлишган. Бир пайтлар айнан иллирияликлар Рим империясини бошқарган бўлса ажаб эмас. Ахир бу ҳозирги Европага душманнинг катта қўшинлари кириб олганинини эслатмайдими?
Бу ҳақида эса Die Welt ёзмайди. Шунингдек ҳозирги Европанинг ЛГБТ - мавзуси қадимги Римнинг ғайриоддий амалиятларидан бири бўлганини ҳам.
Рим ипериясининг қулаши ва ҳозирги Европа орасида ўхшатишлар шу қадар кўпки, беихтиёр шубҳалар пайдо бўлади - ЕИнинг инқирози мутлақо англанган ҳолда режалаштирилмаганми ўзи? Мана Эккерт ҳам Европанинг қулаши “Қадимги Рим сценарийси бўйича кетаётганини” таъкидлаб ўтибди. Бу ерда асосий сўз “сценарий”.
Бу ерда худди Европанинг америкалик хожалари Гарвард ва Йельда Гиббон ва Моммзенларни ўргатишгандек. Британиялик ва германиялик тарихчилар бўёқлар билан Рим империясининг қулашини акс эттиришган ва унинг механизмини батафсил ўрганишган.
Бугун уларни ўқиш одамга роҳат бағишлайди. Масалан, Моммзеннинг бир юз эллик йилдан олдин келтирган фикрига қаранг: “Римда капитализмнинг ҳукмронлиги ўз чўқққисига чиқди. Ҳамма жойда капитализм бир хил ... дунёни барбод қилмоқда, агар инсоният Цезарь давридаги бу даҳшатларни яна бир кўришга мажбур бўлса, Шимолий Америка Қўшма Штатлари цивилизацияси уруғи экилган капиталнинг ўша ҳукмронлиги тўлиқ ривожлангандагина инсониятнинг бошига шундай офат келади”.
Европалик рақибларини йўқотиш ниятида Америка Қўшма Штатлари онгли равишда ЕИни Қадимги Рим ҳалокатига олиб келган вазиятларга солиб қўйиши мумкин эди. Айниқса, Эдвард Гиббон, “Рим империясининг пайдо бўлиши ва қулаши” китоби муаллифининг буюк мамлакатни худди аввалги насронийлар каби қандайдир тажовузкор ва ғазабланган секта барбод қилгани ҳақида фикри Америка элиталари учун жозибали бўлиши мумкин.
Ҳозирги тарихчилар бунда атеист Гиббон катта муболағага йўл қўйганини қайд этишади. Бироқ, радикал мазҳаб мафкурасидан давлатни йўқ қилиш учун фойдаланиш ғояси йўқолмади. Ва мана биз Европа ҳудудида анъанавий динлар айниқса, христианликка босим ўтказаётганларини кўриб турибмиз. Черковларга ўт қўйишмоқда, руҳонийларга ҳужум қилишяпти. Париждаги Нотр-Дам бош черковини тиклаш эса ҳеч кимнинг хаёлига келмади.
Христианлик харобаларида эса мутлақо ёввойи сектант эътиқодлар- сиёсий нуқтаи назар, ЛГБТ, BLM, MeToo ҳуқуқлари, глобал иқлим ўзгариши кезиб юрибди. Бу энди аллақачон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ҳаракатлар эмас, балки шафқатсиз замонавий динга айланди. Унинг ўз эътиқод рамзлари, ўз маросимлари, руҳонию бидъатчилари бор.
Ушбу камчилик қисмни- вегетарианлардан тортиб - ЛГБТ чиларни давлатга қарши йўналиш бирлаштиради. Улар шунчаки бузғунчи. Бу давлатни бузиш қуроли. Уларнинг бошқа ҳеч қандай мақсадлари йўқ.
Эътибор беринг, Европа ҳудудида америкаликлар бундай секталарни бажонидир таъминлашади. Бироқ, АҚШнинг ўзида секталарда бундай эркинликлар йўқ. Агар Нью-Йоркда трансгендерларга мумкин бўлса, Флоридада йўқ.
Агар демократ штатларда абортлар мумкин бўлса, республикачи штатларда у тақиқланган.
Вашингтон бошқа йўналишларда ҳам худди шундай йўл тутади. Европани мигрантларга тўлдиради, унинг биринчи навбатда Россия билан савдо-сотиқ йўлларини бузади, истиқодиётни ҳалокатга учратади. Ҳаммаси худди Вашингтон Капитолийси аҳолиси инглиз Гиббони 250 йил аввал ёзган сценарий бўйича ЕИда “таназзул ва Европа империясининг қулашини тажриба қилаётгандек”.
Албатта бу инқироздан хурсанд бўлиш керак эмас. 2022-2023 йиллар қиш фасли Европанинг кўп йиллик тарихида илк мураккаб вазият бўлмайди. У - мунтазам урушлар, мунатазам оммавий очарчилик, қўрқинчли эпидемиялар - бунақасини бошидан ўтказмаган. Фақатгина сўнгги ўн йилликларда европаликлар “жаннатий ҳаёт фақат бизда”, деб бутун дунёнинг қулоғига лағмон осди. Аслида эса улардан инқироздан чиқиб, яна инқирозга тушиб яшаётган эдилар.
Агар инқирозни бартараф эта олишса бошқа гап. Бошланишига улар бу ҳақида гапиришга қўрқишаётгани йўқ, ва буни қандайдир мазохистик завқ билан қилишмоқда. “Европанинг қулаши”- бу адабиётнинг бутун қисми, ва уни юз йил аввал Шпенглер яратган эмас.
Х асрда европаликлар 1000- йилда бўлиши керак бўлган охирзамонни оммавий кутишган. Европа ҳаддидан ошгани ҳаммага маълум эди. “Таназзул ва қулаш”. Ҳаммага хайр. Ўлат эпидемиясидан сўнг XIV асрда ҳам ҳаммаси тугади деб ўйлашган эди. Ўттиз йиллик уруш харобаларида апокалипсис ҳақида ҳикоялар янада яхши ёзилган. Ва бу сафар европалик етакчилар бутун дунё тугади, ва барчамиз ўламиз деб эълон қилишди.
Рим “қулашидан” Катта Катон ҳам шикоят қилган эди. Унинг даврида Рим фақат ғалабалар ичида яшаётган ва таназзул ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас эди. Бироқ, Катон одамлар истеъмолчиликка қаттиқ берилгани, ҳаётини маишатга бериб яшаётгани, фронтга бормаётганидан шикоят қилган эди. Бу шикоятлар милитаризм учун замин яратди. Катон Карфагенни ер юзидан бутундай йўқ қилмоқчи эди ва ўз аудиториясини шунга сафарбар қилди.
Умуман олганда, эҳтиросларга берилиши шарт эмас: таназзул ҳақидаги формула - қадимий риторик йўналиш. Ундан одатда ҳарбий пропаганда, милитаризация бошланади. У Европанинг хушёр тортгани ва муаммоларни ҳал қила бошлаганидан далолатдир.
Аммо, афсуски, у муаммоларини бошқалар ҳисобига ҳал қилади. Бутун дунё бўйлаб мустамлакани қўлга киритиш, маҳаллий аҳолини қирғин қилиш, ёмон турган ҳамма нарсани талон-тарож қилиш эвазига кенгайиш - бу Европа цивилизациясининг инқирозга қарши ягона рецепти бўлиб келган. Ва у ошқора мустамлакачилик урушлари билан бўладими ёки неомустамлакачиликнинг “ юмшоқ” механизмлари билан амалга ошириладими - муҳим эмас. Неомустамлакачилик ўз ерида ҳам маҳаллий аҳолини йўқ қилади, фақат йўлда.
ЕИнинг бошқарув доиралари етакчиларининг чиқишлари сўнгги пайтларда қанчалар радикаллашганига эътибор беринг. Ҳамма “сўнгги украин қолгунга қадар” жанг қилишга, “Россияни мағлуб этишга” ва ватан учун сон-саноқсиз қурбонларни талаб қилмоқда. Бюгерларнинг “нима еймиз”, “қандай ювинамиз” деган саволларига эса жавоб йўқ. Демократия эркинликлари ва инсон ҳуқуқлари қаёққадир ғойиб бўлди.
Бюгерларнинг намойишлари эса гўёки барчани қўрқитиш мақсадида шафқатсизларча бостиришмоқда. Шунингдек, пандемияга қарши даҳшатли чоралар, минглаб жарималар, боз устига ошкора цензура - у нафақат Россия ОАВ лари сарлавҳаларида, балки Европанинг барча ОАВ лари контенти қандай сараланишида ҳам ўз аксини топган
Умуман олганда, у ерда бутунлай диктатура ўрнатилди. Диктатор етишмаяпти. Оч қолган бюргерларни бир сафга тортиб шарқий фронтга жўната оладиган журъатли ва харизматик нусха етишмаяпти холос.
“Европа империясининг қулаши” ҳақидаги барча ҳайқириқлар шу билан тугайди. Европа элиталари ўзларининг таназзулга учраганларидан нолий бошлашганларида бу жуда хавфли. Айнан шу дақиқаларда улар ўз муаммоларини ҳал қилиш учун кимни қурбон қилиш мумкинлиги ҳақида ўйлаб, атрофга аланглашни бошлашади. “Европа таназзули” муаллифи Освальд Шпенглер умрининг сўнггида Адольф Гитлер учун овоз бергани бежиз эмас шекилли.