Қорақалпоғистон ва Хоразмда ёмғир ёғиши мумкин – Ўзгидромет

Республикада ҳаво ҳарорати +30-35 даражани, шимолда +23-28 даражани ташкил этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу ҳақида Ўзгидромет хабар берди.
Республикада ҳаво ҳарорати +30-35 даражани, шимолда +23-28 даражани ташкил этади.
Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати +32-34 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати +23-28 жаража бўлади.