Қиролича Елизавета II 96 ёшида вафот этди

Қиролича вафотидан сўнг унинг тўнғич ўғли шаҳзода Чарльз тахтга меросхўр бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Буюк Британия қироличаси Елизавета II 8 сентябрь куни 96 ёшида вафот этди. Бу ҳақида Букингем саройи матбуот хизмати хабар берди.
Аввалроқ қироличанинг соғлиғи ёмонлашгани ҳақида маълум қилинганди. Елизавета II доимий шифокор назорати остида бўлган.
Шунингдек, ўғли ва тахт вориси шаҳзода Чарльз ўғли шаҳзода Уилям билан бирга зудлик билан Балморал қасрига борганлиги хабар қилинган. У ерга бошқа яқин оила аъзолари ҳам етиб келишган.
Қиролича вафотидан сўнг унинг тўнғич ўғли шаҳзода Чарльз тахтга меросхўр бўлди. У қирол Чарлз III бўлди.
Мамлакатда 12 кунлик мотам эълон қилинади. Британиянинг барча собиқ мустамлакаларида ҳам худди шундай тартиб амал қилади. Қиролича вафоти муносабати билан саройда Британия байроғи туширилди.
Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия қироличаси Елизавета II дунёдаги энг узоқ ҳукмронлик қилган иккинчи ва Буюк Британия тарихидаги энг узоқ ҳукмронлик қилган монархдир.
Елизавета II 1926 йилда туғилган. У 1952 йил 6 февралда отаси қирол Жорж VI вафотидан сўнг тахтга ўтирди. 2022 йилда қиролича ўз ҳукмронлигининг платина йиллигини нишонлади.