https://sputniknews.uz/20220909/qirolicha-elizaveta-ii-96-yoshida-vafot-etdi-27909566.html
Қиролича Елизавета II 96 ёшида вафот этди
Қиролича Елизавета II 96 ёшида вафот этди
Sputnik Ўзбекистон
Қиролича вафотидан сўнг унинг тўнғич ўғли шаҳзода Чарльз тахтга меросхўр бўлди. 09.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-09T07:46+0500
2022-09-09T07:46+0500
2022-09-09T07:46+0500
дунёда
қиролича ўлими
елизавета іі
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/02/22504376_0:70:2049:1222_1920x0_80_0_0_f3f161b344e118cf655d924983b26f8d.jpg
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Буюк Британия қироличаси Елизавета II 8 сентябрь куни 96 ёшида вафот этди. Бу ҳақида Букингем саройи матбуот хизмати хабар берди.Аввалроқ қироличанинг соғлиғи ёмонлашгани ҳақида маълум қилинганди. Елизавета II доимий шифокор назорати остида бўлган.Шунингдек, ўғли ва тахт вориси шаҳзода Чарльз ўғли шаҳзода Уилям билан бирга зудлик билан Балморал қасрига борганлиги хабар қилинган. У ерга бошқа яқин оила аъзолари ҳам етиб келишган.Мамлакатда 12 кунлик мотам эълон қилинади. Британиянинг барча собиқ мустамлакаларида ҳам худди шундай тартиб амал қилади. Қиролича вафоти муносабати билан саройда Британия байроғи туширилди.Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия қироличаси Елизавета II дунёдаги энг узоқ ҳукмронлик қилган иккинчи ва Буюк Британия тарихидаги энг узоқ ҳукмронлик қилган монархдир.Елизавета II 1926 йилда туғилган. У 1952 йил 6 февралда отаси қирол Жорж VI вафотидан сўнг тахтга ўтирди. 2022 йилда қиролича ўз ҳукмронлигининг платина йиллигини нишонлади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/02/22504376_0:0:2049:1537_1920x0_80_0_0_d974fff9e581ae6c156b7cb329829f56.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, қиролича ўлими, елизавета іі
дунёда, қиролича ўлими, елизавета іі
Қиролича Елизавета II 96 ёшида вафот этди
Қиролича вафотидан сўнг унинг тўнғич ўғли шаҳзода Чарльз тахтга меросхўр бўлди.
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Буюк Британия қироличаси Елизавета II 8 сентябрь куни 96 ёшида вафот этди. Бу ҳақида Букингем саройи матбуот хизмати хабар
берди. Аввалроқ қироличанинг соғлиғи ёмонлашгани ҳақида маълум қилинганди. Елизавета II доимий шифокор назорати остида бўлган.
Шунингдек, ўғли ва тахт вориси шаҳзода Чарльз ўғли шаҳзода Уилям билан бирга зудлик билан Балморал қасрига борганлиги хабар қилинган. У ерга бошқа яқин оила аъзолари ҳам етиб келишган.
Қиролича вафотидан сўнг унинг тўнғич ўғли шаҳзода Чарльз тахтга меросхўр бўлди. У қирол Чарлз III бўлди.
Мамлакатда 12 кунлик мотам эълон қилинади. Британиянинг барча собиқ мустамлакаларида ҳам худди шундай тартиб амал қилади. Қиролича вафоти муносабати билан саройда Британия байроғи туширилди.
Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия қироличаси Елизавета II дунёдаги энг узоқ ҳукмронлик қилган иккинчи ва Буюк Британия тарихидаги энг узоқ ҳукмронлик қилган монархдир.
Елизавета II 1926 йилда туғилган. У 1952 йил 6 февралда отаси қирол Жорж VI вафотидан сўнг тахтга ўтирди. 2022 йилда қиролича ўз ҳукмронлигининг платина йиллигини нишонлади.