ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Бўстонлиқ туман ҳудудидан ўтувчи 4Р10 Чорбоғ сув омбори йўлининг 50 км даги "Нанай" МФЙ ҳудудига олиб борувчи кўприк вақтинча ёпилди. Бу ҳақида Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги хабар берди.
Айтилишича, Нанай кўпригида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Нанай кўприги
© Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги
“Чорбоғ сув омбори ҳалқа йўли”нинг 50 километрида жойлашган кўприкни таъмирлаш ишлари 1 октябрга қадар давом этади.
Шу сабаб ҳудуддаги “Нанай”, “Боғистон”, “Боладала” МФЙ ҳудудларига “Бурчмулло” орқали борилади.