Бўстонлиқ туманидаги Нанай кўприги вақтинча ёпилди

© Sputnik / СтрингерТашкентское море или притягательный Чарвак
Ташкентское море или притягательный Чарвак - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2022
Oбуна бўлиш
"Нанай" МФЙ ҳудудида жойлашган кўприкда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Бўстонлиқ туман ҳудудидан ўтувчи 4Р10 Чорбоғ сув омбори йўлининг 50 км даги "Нанай" МФЙ ҳудудига олиб борувчи кўприк вақтинча ёпилди. Бу ҳақида Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги хабар берди.
Айтилишича, Нанай кўпригида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
© Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Нанай кўприги
Нанай кўприги - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2022
Нанай кўприги
“Чорбоғ сув омбори ҳалқа йўли”нинг 50 километрида жойлашган кўприкни таъмирлаш ишлари 1 октябрга қадар давом этади.
© Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги
Нанай кўприги - Sputnik Ўзбекистон
1/2
© Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги
Нанай кўприги - Sputnik Ўзбекистон
2/2
1/2
2/2
Шу сабаб ҳудуддаги “Нанай”, “Боғистон”, “Боладала” МФЙ ҳудудларига “Бурчмулло” орқали борилади.
Янгиликлар лентаси
0