Оролбўйи пенсионерлари поезд ва самолёт чипталарини чегирма билан харид қилишлари мумкин

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида истиқомат қилаётган айрим тоифадаги шахсларга темир йўл ва авиайўловчилар чипталари сотиш 50 фоизли чегирма билан сотилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. 15 сентябрдан Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида истиқомат қилаётган ёшга доир пенсия ва нафақа олувчилар, ногиронлиги бўлган шахслар учун темир йўл ва авиайўловчилар чипталари сотиш 50 фоизли чегирма билан сотилади.
Бу президентнинг 31 августдаги Қорақалпоғистон аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорида кўзда тутилган.
Йўловчи ташувчи компанияларнинг ушбу имтиёз тақдим қилиш билан боғлиқ харажатлари Ўзбекистон республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт вазирлиги Молия вазирлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва резидент авиакомпаниялар билан биргаликда бир ой муддатда йўловчиларнинг тегишли тоифалари учун махсус тарифларни тасдиқлаши лозим.
Эслатиб ўтамиз, илгари 2017−2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастурига мувофиқ Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти аҳолиси учун темир йўл ва авиайўловчилар чипталарини сотишда махсус имтиёзли тарифлар жорий этилган эди.