ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Туркманистон ҳукумати Туркия томонидан ўз фуқароларига виза режимини жорий этишни сўради. Бу ҳақида Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Расмий баёнотда қайд этилишича, Туркманистон мамлакат фуқароларининг Туркияда бўлиш қоидаларини такомиллаштириш ва тизимли асосда сақлаш мақсадида Туркия давлатига ўз фуқаролари учун турли тоифадаги виза режимини вақтинчалик жорий этиш илтимоси билан мурожаат қилган.
Маълумот учун, туркманистонликларга аксарият мусулмон давлатлари каби Туркия ҳудудида 30 кунгача визасиз режим жорий қилинган.