Туркманистон Туркиядан ўз фуқаролари учун виза режими жорий этишни сўради

© Sputnik / Сергей СубботинФлаг Туркмении в Ашхабаде
Флаг Туркмении в Ашхабаде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2022
Oбуна бўлиш
Туркманистонликларга Туркияда 30 кунгача визасиз режим бекор қилиниши мумкин.
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Туркманистон ҳукумати Туркия томонидан ўз фуқароларига виза режимини жорий этишни сўради. Бу ҳақида Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Расмий баёнотда қайд этилишича, Туркманистон мамлакат фуқароларининг Туркияда бўлиш қоидаларини такомиллаштириш ва тизимли асосда сақлаш мақсадида Туркия давлатига ўз фуқаролари учун турли тоифадаги виза режимини вақтинчалик жорий этиш илтимоси билан мурожаат қилган.
Маълумот учун, туркманистонликларга аксарият мусулмон давлатлари каби Туркия ҳудудида 30 кунгача визасиз режим жорий қилинган.
Янгиликлар лентаси
0