ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Мустақилликнинг 31 йиллиги муносабати билан Тошкент вилоятидан Сирдарёга қатнайдиган янги мунтазам вилоятлараро-шаҳарлараро автобус йўналишлари ташкил этилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.
“Бобур СИУ-Бекобод” ва “Ширин-Бекобод” янги йўналишлар масофаси 20-30 километр. Ҳар иккала йўналиш ҳам Фарҳод ГЭС орқали ҳаракатланади.
Энди вилоятнинг Бекобод шаҳри аҳолиси қўшни Сирдарё вилоятининг Ховос тумани, Ширин шаҳарчаларига автобус орқали ҳам бориб келишлари мумкин.
Энди вилоятнинг Бекобод шаҳри аҳолиси қўшни Сирдарё вилоятининг Ховос тумани, Ширин шаҳарчаларига автобус орқали ҳам бориб келишлари мумкин.