Тошкент ва Сирдарё вилоятларини боғловчи янги автобус қатнови йўлга қўйилди

© Фото: Тошкент вилояти ҳокимлигиТошкент ва Сирдарё вилоятларини боғловчи янги автобус қатнови йўлга қўйилди
Тошкент ва Сирдарё вилоятларини боғловчи янги автобус қатнови йўлга қўйилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2022
Oбуна бўлиш
“Бобур СИУ-Бекобод” ва “Ширин-Бекобод” янги автобус йўналишларини ташкил қилинди.
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Мустақилликнинг 31 йиллиги муносабати билан Тошкент вилоятидан Сирдарёга қатнайдиган янги мунтазам вилоятлараро-шаҳарлараро автобус йўналишлари ташкил этилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.
“Бобур СИУ-Бекобод” ва “Ширин-Бекобод” янги йўналишлар масофаси 20-30 километр. Ҳар иккала йўналиш ҳам Фарҳод ГЭС орқали ҳаракатланади.

Энди вилоятнинг Бекобод шаҳри аҳолиси қўшни Сирдарё вилоятининг Ховос тумани, Ширин шаҳарчаларига автобус орқали ҳам бориб келишлари мумкин.
Янгиликлар лентаси
0