ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Бугун Ўзбекистондаги 10 085 та мактабда янги ўқув йили дарслари бошланди. Бу ҳақида Халқ таълими вазирлиги хабар берди.
Жорий ўқув йилида 702 000 нафар бола умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул қилинди.
Мактабларда таҳсил олаётган 6 469 737 нафар ўқувчи иштирокида ташкил этилган “Биринчи қўнғироқ” тадбирларида маҳаллий ҳокимликлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари, маҳалла фаоллари, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.
Как проходит первый звонок в Ташкенте
© Sputnik/Зафар Халилов
Биринчи синф ўқувчиларига 12 турдаги ўқув қуроллари, мактаб сумкаси, дарсликлар мажмуасидан иборат Президент совғалари топширилди.
Как проходит первый звонок в Ташкенте
© Sputnik/Зафар Халилов
“Биринчи қўнғироқ” тадбирлари “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида ўтказилди.
Шунингдек, республикадаги барча умумтаълим мактабларида 2022-2023 ўқув йилининг биринчи дарс соати — “Мустақил дарслари” бошланди.