ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Бугун Ўзбекистондаги 10 085 та мактабда янги ўқув йили дарслари бошланди. Бу ҳақида Халқ таълими вазирлиги хабар берди.Жорий ўқув йилида 702 000 нафар бола умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул қилинди.Мактабларда таҳсил олаётган 6 469 737 нафар ўқувчи иштирокида ташкил этилган “Биринчи қўнғироқ” тадбирларида маҳаллий ҳокимликлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари, маҳалла фаоллари, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.Биринчи синф ўқувчиларига 12 турдаги ўқув қуроллари, мактаб сумкаси, дарсликлар мажмуасидан иборат Президент совғалари топширилди.“Биринчи қўнғироқ” тадбирлари “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида ўтказилди.Шунингдек, республикадаги барча умумтаълим мактабларида 2022-2023 ўқув йилининг биринчи дарс соати — “Мустақил дарслари” бошланди.
Мактабларда таҳсил олаётган 6 469 737 нафар ўқувчи иштирокида ташкил этилган “Биринчи қўнғироқ” тадбирларида маҳаллий ҳокимликлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари, маҳалла фаоллари, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.