Канадада жиноятчилар ҳиндулар қишлоғига ҳужум қилиб 10 кишини ўлдирди

Канаданинг Саскачеван провинциясида жиноятчилар ўн кишини пичоқлади, яна 15 киши яраланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. Канаданинг Саскачеван провинциясида пичоқ билан қуролланган жиноячилар ҳиндулар қишлоғида 10 кишини ўлдирди ва камида 15 кишини жароҳатлади, деб хабар қилмоқда Канада полицияси.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳиндулар яшайдиган Жеймс Смит Кри Нейшн ва Уэлдон аҳоли пунктларига ҳужум қилишда икки ака-ука Демиен ва Майлс Сандерсонларни қидирувга берган.
"Текширувимизнинг ҳозирги босқичида биз 13 та жойда 10 кишининг қурбон бўлганини аниқладик... Яна бир неча киши жароҳат олди, улардан 15 нафари турли шифохоналарга ётқизилди. Жабрланганларнинг баъзилари ўзлари тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган", деди полиция вакили матбуот анжуманида.
Тергов шуни кўрсатадики, жиноятчилар ўз қурбонларининг баъзиларини атайлаб танлаган, бошқалари эса тасодифан уларнинг йўлига тушиб қолишган. Полиция қора Nissan автомобилида ҳаракатланаётган гумонланувчиларни ҳозирча қаерда эканини билмаслигини тан олди.
“Улар қуролланган ва ўта хавфли саналади”, — деди полициячи аёл.
Аҳолига қўриқланадиган ҳудудларда бошпана топиш ва жиноятчилар билан алоқа қилмаслик тавсия этилган.