https://sputniknews.uz/20220905/kanadada-jinoyatchilar-hindular-qishlogiga-hujum-qilib-10-kishini-oldirdi-27789958.html
Канадада жиноятчилар ҳиндулар қишлоғига ҳужум қилиб 10 кишини ўлдирди
Канадада жиноятчилар ҳиндулар қишлоғига ҳужум қилиб 10 кишини ўлдирди
Sputnik Ўзбекистон
Канаданинг Саскачеван провинциясида жиноятчилар ўн кишини пичоқлади, яна 15 киши яраланди. 05.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-05T18:31+0500
2022-09-05T18:31+0500
2022-09-05T18:31+0500
дунёда
жиноят
канада
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/10/16011314_50:0:1300:703_1920x0_80_0_0_52f2a37358e61f04876eb425d28f931f.jpg
ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. Канаданинг Саскачеван провинциясида пичоқ билан қуролланган жиноячилар ҳиндулар қишлоғида 10 кишини ўлдирди ва камида 15 кишини жароҳатлади, деб хабар қилмоқда Канада полицияси.Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳиндулар яшайдиган Жеймс Смит Кри Нейшн ва Уэлдон аҳоли пунктларига ҳужум қилишда икки ака-ука Демиен ва Майлс Сандерсонларни қидирувга берган.Тергов шуни кўрсатадики, жиноятчилар ўз қурбонларининг баъзиларини атайлаб танлаган, бошқалари эса тасодифан уларнинг йўлига тушиб қолишган. Полиция қора Nissan автомобилида ҳаракатланаётган гумонланувчиларни ҳозирча қаерда эканини билмаслигини тан олди.“Улар қуролланган ва ўта хавфли саналади”, — деди полициячи аёл.Аҳолига қўриқланадиган ҳудудларда бошпана топиш ва жиноятчилар билан алоқа қилмаслик тавсия этилган.
канада
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/10/16011314_230:0:1167:703_1920x0_80_0_0_7f4be9d1ce974533534f941c078cbe7c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, жиноят, канада
Канадада жиноятчилар ҳиндулар қишлоғига ҳужум қилиб 10 кишини ўлдирди
Канаданинг Саскачеван провинциясида жиноятчилар ўн кишини пичоқлади, яна 15 киши яраланди.
ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. Канаданинг Саскачеван провинциясида пичоқ билан қуролланган жиноячилар ҳиндулар қишлоғида 10 кишини ўлдирди ва камида 15 кишини жароҳатлади, деб
хабар қилмоқда Канада полицияси.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳиндулар яшайдиган Жеймс Смит Кри Нейшн ва Уэлдон аҳоли пунктларига ҳужум қилишда икки ака-ука Демиен ва Майлс Сандерсонларни қидирувга берган.
"Текширувимизнинг ҳозирги босқичида биз 13 та жойда 10 кишининг қурбон бўлганини аниқладик... Яна бир неча киши жароҳат олди, улардан 15 нафари турли шифохоналарга ётқизилди. Жабрланганларнинг баъзилари ўзлари тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган", деди полиция вакили матбуот анжуманида.
Тергов шуни кўрсатадики, жиноятчилар ўз қурбонларининг баъзиларини атайлаб танлаган, бошқалари эса тасодифан уларнинг йўлига тушиб қолишган. Полиция қора Nissan автомобилида ҳаракатланаётган гумонланувчиларни ҳозирча қаерда эканини билмаслигини тан олди.
“Улар қуролланган ва ўта хавфли саналади”, — деди полициячи аёл.
Аҳолига қўриқланадиган ҳудудларда бошпана топиш ва жиноятчилар билан алоқа қилмаслик тавсия этилган.