Бугун қандай об-ҳаво кузатилади

Ҳаво ҳарорати +34-39 даражани ташкил этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Бугун ҳам Ўзбекистонда иссиқ ҳарорат кузатилади. Бу ҳақида Ўзгидромет хабар берди.
Бугун кундуз куни республика бўйича қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати +34-39 даражани ташкил этади.
Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Максимал ҳарорат +36-38 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати +27-32 даража бўлади.