Ҳафтанинг дастлабки кунларида қандай об-ҳаво кузатилади?

Янги ҳафтанинг дастлабки тўрт кунида ҳаво бироз булутли бўлади, ҳарорат максимал +39 даражагача кўтарилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. 5-8 сентябрь кунлари Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Қайд этилишича, янги ҳафтанинг дастлабки тўрт кунида Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5 сентябрь куни кечаси +17...+22 даража, кундузи +35...+40 даража, 6 сентябрь куни эса кечаси +17...20 даража, кундузи +34...+39 даража бўлади. 7 сентябрда кечаси +12...+17 даража, кундузи +25...+30 даража, 8 сентябрда кечаси +10...+15 даража, кундузи +25...+30 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-7 сентябрда кечаси +18...+23 даража, кундузи +34...+39 даража, 8 сентябрда кечаси +15...+20 даража, кундузи +30...+35 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-7 сентябрда кечаси +15...+20 даража, кундузи +34...+39 даража, 8 сентябрда кечаси +13...+18 даража, кундузи +30...+35 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +18...+23 даража, кундузи +34...+39 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ҳарорати айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +15...+20 даража, кундузи 5 ва 8 сентябрда +32...+37 даража, 6-7 сентябрда +34...+39 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи 5-7 сентябрда +27...+32 даража, 8 сентябрда +25...+30 даража бўлади.