ТОШКЕНТ, 2 сен - Sputnik. Украинанинг Запорожье атом электр станциясига берган зарбалари Европада ҳақиқий фалокат таҳдидини келтириб чиқармоқда, аслида бу ядровий терроризм, деди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳарбий доиралар учун бўлиб ўтган анжуманда.
“Атом электр станцияси объектларига ҳужум қилиш орқали Киев Европада ҳақиқий ядровий фалокат таҳдидини яратмоқда. Халқаро ҳуқуққа кўра, бу ядровий терроризмдан бошқа нарса эмас”, - деди вазир.
Унинг қўшимча қилишича, МАГАТЭ мутахассислари келганига қарамай, провокациялар давом этмоқда.
Россия, шунингдек, электр станциясини эгаллаб олишга уринишнинг олдини олган.
Маълумот учун, МАГАТЭ делегациясининг АЭС ҳудудига ташрифи катта шов-шувга сабаб бўлди. Ташрифни 70 га яқин журналистлар ёритмоқда. Жумладан Европа давлатларидан келганлар ҳам бор.
МАГАТЭ делегацияси 3 сентябргача Запороже АЭСда қолишни режалаштирмоқда.