Россия Яқин Шарқ давлатларини ЛХР ва ДХРни тан олишга мажбурламайди — ТИВ

Ғарблик ҳамкорларимиздан фарқли ўлароқ, биз буни ҳеч кимга юкламоқчи эмасмиз — Киншак
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Москва Яқин Шарқ давлатларига Луганск ва Донецк халқ республикалари мустақиллигини тан олишни юкламоқчи эмас, бу уларнинг суверен қароридир. Бу ҳақда Россия ТИВ Яқин Шарқ ва Шимолий Африка департаменти директори Александр Киншак РИА Новости билан суҳбатда маълум қилди.
“ЛХР ва ДХРни бошқа давлатлар томонидан тан олиниши имкониятларига келсак, бу ҳар қандай мустақил давлатнинг суверен қарори. Табиийки, биз бундай қадамларни фақат олқишлашимиз мумкин. Ғарблик ҳамкорларимиздан фарқли ўлароқ, биз буни ҳеч кимга юкламоқчи эмасмиз”, - деди Киншак.
У июнь ойи охирида Сурия ЛХР ва ДХР мустақиллиги ва суверенитетини расман тан олганини эслатди.
“Мавжуд маълумотларга кўра, ҳозирда томонлар дипломатик муносабатлар ўрнатиш устида ишламоқда”, деди Киншак.