ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Тошкент шаҳрида Мустақиллик байрами муносабати билан айрим кўчаларда автомобиллар ҳаракати чекланади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, 1 сентябрь куни мамлакат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилиши режалаштирилган. Шу сабабли Тошкентнинг Янги Ўзбекистон, Махтумқули, Табаррук ва Чўлпон кўчаларида соат 19:00 дан 00:00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади.
Схема перекрытия дорог на 1 сентября
© ГУВД г. Ташкента
Идора юзага келаётган ноқулайликлар учун фуқаролардан узр сўраган ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилган..
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган мушакбозлик "Янги Ўзбекистон" боғида уюштирилиши хабар қилинган эди.
"Тошшаҳартрансхизмат" хабарига кўра, мушакбозлик тадбирига ташриф буюрувчи фуқаролар ва пойтахт меҳмонлари “Янги Ўзбекистон боғи”га ҳаракатланувчи 106, 151 ва 190-сонли автобус йўналишларидан фойдаланишлари мумкин. Автобуслар соат 23:00 га қадар хизмат кўрсатади