https://sputniknews.uz/20220901/toshkentda-yangi-ozbekiston-bogiga-olib-boruvchi-kochalarda-transport-harakati-cheklanadi-27692728.html
Тошкентда “Янги Ўзбекистон” боғига олиб борувчи кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади
Тошкентда “Янги Ўзбекистон” боғига олиб борувчи кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади
Sputnik Ўзбекистон
Янги Ўзбекистон, Махтумқули, Табаррук ва Чўлпон кўчаларида соат 19:00 дан 00:00 гача бўлган вақт оралиғида машиналар ҳаракати вақтинчалик чекланади. 01.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-01T16:41+0500
2022-09-01T16:41+0500
2022-09-01T16:48+0500
жамият
тошкент
янги ўзбекистон боғи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/02/24957553_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_218eba68a28a943bf1855c849727c6a4.jpg
ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Тошкент шаҳрида Мустақиллик байрами муносабати билан айрим кўчаларда автомобиллар ҳаракати чекланади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати маълум қилди.Таъкидланишича, 1 сентябрь куни мамлакат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилиши режалаштирилган. Шу сабабли Тошкентнинг Янги Ўзбекистон, Махтумқули, Табаррук ва Чўлпон кўчаларида соат 19:00 дан 00:00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади.Идора юзага келаётган ноқулайликлар учун фуқаролардан узр сўраган ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилган..Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган мушакбозлик "Янги Ўзбекистон" боғида уюштирилиши хабар қилинган эди."Тошшаҳартрансхизмат" хабарига кўра, мушакбозлик тадбирига ташриф буюрувчи фуқаролар ва пойтахт меҳмонлари “Янги Ўзбекистон боғи”га ҳаракатланувчи 106, 151 ва 190-сонли автобус йўналишларидан фойдаланишлари мумкин. Автобуслар соат 23:00 га қадар хизмат кўрсатади
янги ўзбекистон боғи
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/02/24957553_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_45a0d02bc550bb96fcc777e2c64131e3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, тошкент, янги ўзбекистон боғи
жамият, тошкент, янги ўзбекистон боғи
Тошкентда “Янги Ўзбекистон” боғига олиб борувчи кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади
16:41 01.09.2022 (янгиланди: 16:48 01.09.2022) Янги Ўзбекистон, Махтумқули, Табаррук ва Чўлпон кўчаларида соат 19:00 дан 00:00 гача бўлган вақт оралиғида машиналар ҳаракати вақтинчалик чекланади.
ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Тошкент шаҳрида Мустақиллик байрами муносабати билан айрим кўчаларда автомобиллар ҳаракати чекланади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати
маълум қилди. Таъкидланишича, 1 сентябрь куни мамлакат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилиши режалаштирилган. Шу сабабли Тошкентнинг Янги Ўзбекистон, Махтумқули, Табаррук ва Чўлпон кўчаларида соат 19:00 дан 00:00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади.
Идора юзага келаётган ноқулайликлар учун фуқаролардан узр сўраган ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилган..
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган мушакбозлик "Янги Ўзбекистон" боғида уюштирилиши
хабар қилинган эди."Тошшаҳартрансхизмат"
хабарига кўра, мушакбозлик тадбирига ташриф буюрувчи фуқаролар ва пойтахт меҳмонлари “Янги Ўзбекистон боғи”га ҳаракатланувчи 106, 151 ва 190-сонли автобус йўналишларидан фойдаланишлари мумкин. Автобуслар соат 23:00 га қадар хизмат кўрсатади