Россия Федерациясида вақтинча ишлайдиган чет эл фуқаролари ва доимий яшовчи юқори малакали мутахассислар мажбурий тиббий суғурта (бепул тиббий ёрдам) тизимида суғурталанган шахсларга айланадилар. Яъни улар ОМС полислари олиш ҳуқуқига эга бўлади, - дейилган хабарда.
ОМС (Обязательное медицинское страхование) - бу умумроссия тиббий суғурта тизими бўлиб шу кунга қадар бундай полис фақат Россия Россия фуқароларига берилар эди. Унинг доирасида фуқаролар қатор тиббий хизматларни бепул олиш ҳуқуқига эга.
Меҳнат мигрантлари шу кунга қадар фақат ДМС (Добровольное медицинское страхование) полислари расмийлаштириши ҳуқуқига эга эдилар. ДМС полислари одатда амбулатория тиббий ёрдами, фавқулодда хирургия ва репатриация хизматларини ўз ичига олади.
2023 йилдан бошлаб Россияда вақтинчалик меҳнат фаолияти олиб бораётган шахсларни ишга қабул қилишда улардан ДМС полиси талаб қилинмайди. Улар уч йил давомида суғурта тўловларини тўлаганидан сўнг, Россияда ишлаётган чет эл фуқаролари ОМС полиси бўйича тиббий ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича ишга қабул қилинган чет эл фуқароларига вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ва оналик таътили муносабати билан мажбурий тиббий суғурта (ОМС) бўйича кафолатлар тақдим этилади.