Россияда меҳнат мигрантларига бепул тиббий хизматлар олиш ҳуқуқи берилмоқда

© Sputnik / Александр Поготов / Медиабанкка ўтишЦентр тестирования трудовых мигрантов в Ростове-на-Дону
Центр тестирования трудовых мигрантов в Ростове-на-Дону - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2022
Oбуна бўлиш
Шу кунга қадар меҳнат мигрантлари фақат ДМС полислари расмийлаштириши ва чекланган тиббий хизматлар олиши ҳуқуқига эга эдилар.
ТОШКЕНТ, 1 сен - Sputnik. Россияда 2023 йилнинг 1 январидан бошлаб меҳнат мигрантларига мажбурий тиббий суғурта полиси (ОМС) расмийлаштириш ҳуқуқи берилади. Бу ҳақида ИИВнинг миграция бошқармаси ФЗ-239 ва ФЗ-240 сонли федерал қонунларга киритилган ўзгаришларга асосланиб хабар қилмоқда.
Россия Федерациясида вақтинча ишлайдиган чет эл фуқаролари ва доимий яшовчи юқори малакали мутахассислар мажбурий тиббий суғурта (бепул тиббий ёрдам) тизимида суғурталанган шахсларга айланадилар. Яъни улар ОМС полислари олиш ҳуқуқига эга бўлади, - дейилган хабарда.
ОМС (Обязательное медицинское страхование) - бу умумроссия тиббий суғурта тизими бўлиб шу кунга қадар бундай полис фақат Россия Россия фуқароларига берилар эди. Унинг доирасида фуқаролар қатор тиббий хизматларни бепул олиш ҳуқуқига эга.
Меҳнат мигрантлари шу кунга қадар фақат ДМС (Добровольное медицинское страхование) полислари расмийлаштириши ҳуқуқига эга эдилар. ДМС полислари одатда амбулатория тиббий ёрдами, фавқулодда хирургия ва репатриация хизматларини ўз ичига олади.
2023 йилдан бошлаб Россияда вақтинчалик меҳнат фаолияти олиб бораётган шахсларни ишга қабул қилишда улардан ДМС полиси талаб қилинмайди. Улар уч йил давомида суғурта тўловларини тўлаганидан сўнг, Россияда ишлаётган чет эл фуқаролари ОМС полиси бўйича тиббий ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича ишга қабул қилинган чет эл фуқароларига вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ва оналик таътили муносабати билан мажбурий тиббий суғурта (ОМС) бўйича кафолатлар тақдим этилади.
Янгиликлар лентаси
0