Бу қизиқ

Балиқ гўшти оддий гўшт ўрнини боса оладими?

Мутахассис балиқ ва қорамол гўштининг фойдали хусусиятларини таққослади
Sputnik
Пескетарианство - фақат балиқ ва денгиз маҳсулотларини истеъмол қилишни билдиради. Кўпгина Европа мамлакатларида ушбу маданият оммалашмоқда. Бу организмга қандай таъсир қилади? Шифокор-парҳезшунос, терапевт Александра Разаренова балиқ ва корамол гўштининг фойдали хусусиятларини таққослади.

“ Балиқ гўштини ҳафтада икки-уч маротаба истеъмол қилиш меъёр ҳисобланади. Балиқ оқсиллари гўштга нисбатан тез, атиги икки-уч соатда ҳазм бўлади. Оқсилдан ташқари, балиқ омега-3 ёғли кислоталар манбаи. Ушбу модда юрак-қон томир тизими касалликларини олдини олади. Шунингдек, ёғли эрувчан D, А, Е, витаминлари, В гуруҳи витаминлари ҳамда селен, фосфор, магний, натрий ва калий каби минераллар балиқ таркибида бор”, - дейди мутахассис.

Шифокорнинг айтишича, агар қаттиқ тиббий кўрсатмалар бўлмаса, қорамол гўштидан воз кечиб фақат балиқ истеъмол қилиш шарт эмас.

Биринчидан, оқсил компонентлари турлича бўлгани яхши. Чунки оқсилларнинг биологик қиймати шунча катта бўлади. Иккинчидан, гўшт темир моддасига эга, шунинг учун тезроқ ҳазм бўлади.

Агар мувозанатлаштирилган ва фойдали маҳсулотлардан тузилган рацион бўлса, гўшт истеъмол қилмаслик мумкин ва бу организмга салбий таъсир кўрсатмайди. Бироқ, ҳар бир организм турлича эканлигини ҳисобга олган ҳолда, баъзи истисноларни ҳам айтиб ўтиш керак. Масалан, спортчилар учун, ҳомиладорлик ва эмизиклик пайтида, камқонлик ёки кучсиз иммунитетда гўшт истеъмол қилиш зарур. Ва бунда балиқ гўшти оддий гўшт ўрнини боса олмайди.
Аммо шифокорнинг айтишича, кексайганда гўштдан воз кечиш саломатлик учун фойдали бўлади.