https://sputniknews.uz/20220831/baliq-goshti-oddiy-gosht-ornini-bosa--oladimi-27622617.html
Балиқ гўшти оддий гўшт ўрнини боса оладими?
Балиқ гўшти оддий гўшт ўрнини боса оладими?
Sputnik Ўзбекистон
Мутахассис балиқ ва қорамол гўштининг фойдали хусусиятларини таққослади 31.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-31T06:06+0500
2022-08-31T06:06+0500
2022-08-31T06:06+0500
бу қизиқ
шифокорлар тавсияси
саломатлик
балиқ
гўшт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/1e/27622025_0:71:1350:830_1920x0_80_0_0_ca52829101b1c413badc91c4a3fea664.jpg
Пескетарианство - фақат балиқ ва денгиз маҳсулотларини истеъмол қилишни билдиради. Кўпгина Европа мамлакатларида ушбу маданият оммалашмоқда. Бу организмга қандай таъсир қилади? Шифокор-парҳезшунос, терапевт Александра Разаренова балиқ ва корамол гўштининг фойдали хусусиятларини таққослади.Шифокорнинг айтишича, агар қаттиқ тиббий кўрсатмалар бўлмаса, қорамол гўштидан воз кечиб фақат балиқ истеъмол қилиш шарт эмас.Агар мувозанатлаштирилган ва фойдали маҳсулотлардан тузилган рацион бўлса, гўшт истеъмол қилмаслик мумкин ва бу организмга салбий таъсир кўрсатмайди. Бироқ, ҳар бир организм турлича эканлигини ҳисобга олган ҳолда, баъзи истисноларни ҳам айтиб ўтиш керак. Масалан, спортчилар учун, ҳомиладорлик ва эмизиклик пайтида, камқонлик ёки кучсиз иммунитетда гўшт истеъмол қилиш зарур. Ва бунда балиқ гўшти оддий гўшт ўрнини боса олмайди.Аммо шифокорнинг айтишича, кексайганда гўштдан воз кечиш саломатлик учун фойдали бўлади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/1e/27622025_75:0:1275:900_1920x0_80_0_0_55041465946972b7482656558cb116f8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шифокорлар тавсияси, саломатлик, балиқ, гўшт
шифокорлар тавсияси, саломатлик, балиқ, гўшт
Балиқ гўшти оддий гўшт ўрнини боса оладими?
Мутахассис балиқ ва қорамол гўштининг фойдали хусусиятларини таққослади
Пескетарианство - фақат балиқ ва денгиз маҳсулотларини истеъмол қилишни билдиради. Кўпгина Европа мамлакатларида ушбу маданият оммалашмоқда. Бу организмга қандай таъсир қилади? Шифокор-парҳезшунос, терапевт Александра Разаренова балиқ ва корамол гўштининг фойдали хусусиятларини таққослади.
“ Балиқ гўштини ҳафтада икки-уч маротаба истеъмол қилиш меъёр ҳисобланади. Балиқ оқсиллари гўштга нисбатан тез, атиги икки-уч соатда ҳазм бўлади. Оқсилдан ташқари, балиқ омега-3 ёғли кислоталар манбаи. Ушбу модда юрак-қон томир тизими касалликларини олдини олади. Шунингдек, ёғли эрувчан D, А, Е, витаминлари, В гуруҳи витаминлари ҳамда селен, фосфор, магний, натрий ва калий каби минераллар балиқ таркибида бор”, - дейди мутахассис.
Шифокорнинг айтишича, агар қаттиқ тиббий кўрсатмалар бўлмаса, қорамол гўштидан воз кечиб фақат балиқ истеъмол қилиш шарт эмас.
Биринчидан, оқсил компонентлари турлича бўлгани яхши. Чунки оқсилларнинг биологик қиймати шунча катта бўлади. Иккинчидан, гўшт темир моддасига эга, шунинг учун тезроқ ҳазм бўлади.
Агар мувозанатлаштирилган ва фойдали маҳсулотлардан тузилган рацион бўлса, гўшт истеъмол қилмаслик мумкин ва бу организмга салбий таъсир кўрсатмайди. Бироқ, ҳар бир организм турлича эканлигини ҳисобга олган ҳолда, баъзи истисноларни ҳам айтиб ўтиш керак. Масалан, спортчилар учун, ҳомиладорлик ва эмизиклик пайтида, камқонлик ёки кучсиз иммунитетда гўшт истеъмол қилиш зарур. Ва бунда балиқ гўшти оддий гўшт ўрнини боса олмайди.
Аммо шифокорнинг айтишича, кексайганда гўштдан воз кечиш саломатлик учун фойдали бўлади.